Home /   / Фаол ва баркамол талабалар

Фаол ва баркамол талабалар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  раислигида ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган бешта муҳим ташаббус – ёшларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, компьютер технологияларидан фойдаланиш, китобхонликни тарғиб этиш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича Фарғона вилояти прокуратураси эътиборга молик ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси соврини учун олий ўқув юртларининг талабалари ўртасида волейбол, минифутбол ва стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди. 160 нафар талаба, шу жумладан қизлар қизғин баҳсларда ўз маҳоратини намойиш этишди.

Ўнта жамоа қатнашган волейбол мусобақасида Фарғона давлат университети биринчи ўринни, Қўқон давлат педагогика институти ҳамда Фарғона политехника инс­титути иккинчи ва учинчи ўринни қўлга киритди. Минифутбол мусобақасида бешта жамоа орасида Қўқон давлат педагогика институти талабалари ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни Фарғона давлат университети, учинчи ўринни политехника инс­титути талабалари эгаллади. Стол тенниси бўйича Фарғона политехника институти талабалари биринчи ва иккинчи ўринга, Қўқон давлат педагогика институти талабалари учинчи ўринга сазовор бўлди. Қизлар ўртасида стол тенниси баҳсларида Фарғона давлат университети биринчи, Қўқон давлат педагогика институти  иккинчи, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали талабалари учинчи ўринни эгаллади.

Умумий ҳисобда жами 25 очко билан Фарғона давлат университети биринчи, 20 очко билан Қўқон давлат педагогика институти иккинчи, 14 очко билан  Фарғона политехника институти учинчи ўринга лойиқ топилди. Ғолибларга диплом ва совғалар топширилди.

Нодиржон Джалолов,

Фарғона вилояти прокурорининг

катта ёрдамчиси

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: