Home /   / Эътиборсиз қолмади

Эътиборсиз қолмади

Газетамизнинг 2018 йил 13 сентябрдаги 37 (1130)-сонида «Huquq» почтасидан» рукни остида Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани «Сангчил» маҳалласида яшовчи фуқаро Собир Маҳамадиновнинг савол йўллаган мурожаати чоп этилган эди.

Унда Термиз шаҳрида яшайдиган укаси Самад Каримовнинг бевақт вафот этгани ва марҳумнинг 5 нафар қарамоғида фарзандлари борлиги, шу­нинг­дек, икки фарзанди тўлов-шарт­нома асосида Термиз Давлат университетида таҳсил олаётгани баён этилган. Отасидан кейин фарзандлар тўлов-контракт пулини тўлашга имкониятлари йўқлиги ва бугунги кунда бу бўйича қандай имтиёзлар мавжудлигини сўраган эди.

Таҳририят ушбу мавзуни ўрганиб чиқиб, тегишли ташкилотларга мурожаат қилди.

Бизнинг мурожаатимизга жавобан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашидан таҳририятга хат келди. Унда икки талабадан бири, яъни Саховат Каримовага Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 04-02/527-сонли фармо­йиши билан 4 миллион 146 минг 750 сўм тўлов шарт­номаси тўлаб берилгани маълум қилинган.

Бундай хайрли ишларга қўл уриб, кўмакка муҳтож юртдошларимизга ёрдам қўлини чўзаётган ташкилотлар сафи янада кўпаяверсин.

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: