Home / Департамент фаолиятидан / Эски муҳрнинг «сеҳри»

Эски муҳрнинг «сеҳри»

Косон тумани “Янгиобод” МФЙда яшовчи И.А.га тегишли “Чорвадор мустақил” фермер хўжалиги аллақачон тугатиб юборилган эди. Бироқ собиқ фермер энди бутунлай йўқ бўлган ана шу хўжаликнинг ҳеч нарсага арзимайдиган муҳри орқали ҳам пул ишлаб олмоқчи бўлди. Қандай қилиб дейсизми?

И.А. пенсияга чиқмоқчи бўлган Қ.Ш.нинг меҳнат дафтарчасига унинг “Чорвадор мустақил” фермер хўжалигида 1994 йилнинг 5 январидан 2018 йилнинг 30 апрелига қадар ишчи бўлиб ишлагани ҳақида ёзиб, муҳр босиб берди. Албатта текинга эмас…

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг Косон тумани бўлими ўтказган тезкор тадбирда собиқ фермер Қ.Ш.дан “ҳожатбарорлиги” эвазига 4 миллион сўм олаётган пайтида қўлга олинди.

Жиноят ишлари бўйича Косон тумани судининг ҳукмига кўра И.А.га қилмишига яраша жазо тайинланди.

Баҳриддин НАРЗУЛЛАЕВ,

Департаментнинг Косон тумани бўлими бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: