Home /   / Электрон имзо орқали ўғирлик

Электрон имзо орқали ўғирлик

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Олтинсой тумани бўлими томонидан тумандаги электр таъминоти корхонаси ва почта бўлими ходимларининг жиноий ҳаракатлари аниқланди.

Электр таъминоти корхонаси ва почта бўлими ходимлари жиноий тил бириктириб, 2017 йил август ойидан 2019 йил май ойига қадар фуқаролардан электр тўлови учун деб нақд пулни йиғиб олиб, уларга квитанция беришган. Нақд пулни эса кирим қилмасдан, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган. Жиноятни яшириш ва жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида “Электрҳисоб” ПК дастуридан электрон рақамли имзо орқали 150 кишининг ҳисоб варағидаги пулдан 53,1 миллион сўмини ҳеч қандай ҳужжатсиз ўзлаштириб юборишган ҳамда фуқароларни пул тушириб берилганига ишонтиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан айб­дорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқий чоралар кўрилди.

Нуриддин Чориев,

МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси инспектори

 

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: