Home /   / Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди

Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди

Халқимиз турмуш даражасини юксалтириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Иқтисодиёт бардавом ривожланиши баробарида ижтимоий муаммолар ҳал этилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлиб бораяпти. Шаҳримизда ҳам ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш кўлами ортиб бормоқда. Янги иш ўринлари яратилаяпти. Давлатимиз раҳбарининг қарорига асосан аҳолини сифатли ва арзон уй-жой билан таъминлаш мақсадида  2-секторда, «Пакана» МФЙда 2 та тўрт қаватли ва битта беш қаватли замонавий турар жой бинолари қурилмоқда.

Сектор ҳудудидаги  «Пакана», «Намуна», «Кокилон», «Исфайрамсой», «Зебунисо» ва «Сой бўйи» МФЙда 17 900 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ишчи гуруҳлар томонидан хонадонларга кириб борилиб, турмуш шароитлари, муаммолари ўрганилиб, жойида ҳал этилаяпти ҳамда «Йўл харитаси»га киритилаяпти. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга нафақа тайинлашда ижтимоий адолат принципига амал қилиниши ва ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши мунтазам равишда ўрганиб борилмоқда.

Эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини аниқлаш, улар тўғрисида тўлиқ маълумотлар электрон базасини шакл­лантириш ва юритишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирга қадар 2425 та хонадонда аниқланган муаммоларнинг 244 таси ҳал қилинди, 25 тасини ҳал қилиш ижрога қаратилди.

Аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш мақсадида сектор раҳбарининг тавсияси асосида 26 та оилага 44 миллион сўм кредит маблағи ажратиб берилди. «Ёшлар келажагимиз» Давлат дастури доирасида секторда 9 нафар ёш тадбиркорга 2 миллиард 100 миллион сўм кредит ажратилди. 237 та янги иш ўрни яратилди.

Ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, 1 нафар  фуқарога нафақа тайинланди, 10 нафар фуқаро даволаниши учун шифохонага ётқизилди, жумладан, 3 нафари имтиёзли йўлланма асосида даволаш муассасаларига юборилди. «Намуна», «Пакана», «Исфайрамсой» МФЙда яшовчи 18 нафар фуқарога 5 миллион 682 минг сўмлик дори воситалари бепул тарқатилди. Эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш тадбирлари давом эттирилмоқда.

Ҳар ойнинг 27 санасига қадар тўланиши лозим бўлган жами 1 миллиард 222 миллион сўм иш ҳақи, пенсия ва нафақалар тўлиқ ҳажмда тўлаб берилди. Сектордаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг томорқадан унумли фойдаланишлари учун 30 нафар фуқарога 255 дона мевали дарахт кўчатлари бепул тарқатиб берилди. 3010 та хонадондаги  томорқа ерларига мевали кўчатлар, сабзавот ва полиз экинлари экилиши, 59 та иссиқхона қурилиши таъминланди.

Хонадонларнинг электр, газ ва сув таъминоти муаммолари ҳал этилмоқда, кўчалар ободонлаштирилмоқда. Ҳудуддаги 2 та трансформатор таъмирланиб, 12 та бетон электр устунлар ўрнатилди, 600 метр электр тармоғи тортилди. «Исфайрамсой» МФЙдаги Миришкор ва Ибрат кўчаларига 90 дона кўча чироқлари ўрнатилди. «Сой бўйи» МФЙнинг Бобур номли кўчасидаги электр тармоғини капитал таъмирлаш ишлари бошланди.

Бундан ташқари, 81 та оилага суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди, 840 метр ичимлик сув тармоғи янгиланди. «Кокилон» МФЙдаги Эзгулик, Боғбон кўчаларига 3,5 километр ичимлик сув тармоғи тортилиб, 368 та хонадон ичимлик сув билан таъминланди. «Сой бўйи» ва «Зебунисо» МФЙдаги кўп қаватли уйларнинг иссиқлик тармоқлари таъмирланди.

Шаҳар прокуратураси томонидан тадбиркорларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муаммолари қонун доирасида ҳал этилмоқда. Шунингдек, корхона-ташкилотларнинг раҳбар ва вакиллари иштирокида 7 маротаба ўтказилган сайёр қабулларда 31 нафар фуқаронинг муаммолари жойида бартараф этилди. 16 нафар фуқарога тушунтириш берилди ва қолган муаммоларни ҳал этиш чоралари кўриб чиқилмоқда. Қабул жараёнида 29 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. 8 нафар фуқаро касбий ўқитишга йўналтирилиб, ўқишга йўлланмалар берилди.

«Исфайрамсой» МФЙдаги 25-сонли умумтаълим мактабига ҳомийлар жалб этилиб, 20 миллион сўмлик таъмирлаш ва 10 миллион сўмлик жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Ибрат кўчасида яшовчи фуқаро  Й.Маҳмудовнинг хонадони таъмирлаб берилди. «Пакана» МФЙнинг Гуллола кўчасида яшовчи Ж.Қурбоновнинг хонадонига бепул электр ҳисоблагич ўрнатилиб, расмийлаштирилди ҳамда қурилиш жиҳозлари билан таъминланди.

Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди. Уйма-уй юриб ўрганишларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, айниқса, ишсиз фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, доимий даромад манбаига эга бўлишлари, турмуш шароитлари яхшиланиб кам таъминланган оила рўйхатидан чиқарилишлари учун ҳар бир хонадон кесимида манзилли дастурлар ишлаб чиқилди. Кам таъминланган оилаларга амалий ёрдам кўрсатилиши баробарида 15 нафар фуқаро ишга, 5 нафар бола мактабгача таълим муассасаларига  жойлаштирилди. Томорқадан фойдаланиб даромад олиш учун 29 маротаба амалий ёрдам кўрсатилди. 15 та кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредит асосида 2 бошдан наслли қўй берилди. 2 та уй-жой таъмирланди. Ушбу жараёнда 4 та хонадон кам таъминланган оилалар тоифасидан чиқарилди.

Секторда «Running Trans Invest» Туркия-Ўзбекистон қўшма корхонаси фаолият бошлади. Жорий йилда 2,1 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция киритилиши режалаштирилган. 1-босқичда 1,1 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхона ишга туширилди. Янги иш ўринлари яратилиб 300 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.

Бахтиёржон Бобоқулов,

Қувасой шаҳар прокурори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: