Home / Жиноят ва жазо / Ҳеч ким билмайди, деб ўйлаган эди…

Ҳеч ким билмайди, деб ўйлаган эди…

Интернет тармоғига «ўргимчак тўри» деб жуда тўғри таъриф беришган. Хоҳ компьютердан бўлсин ёки мобил телефондан бўлсин, бир нарсани кўраман деб сайтга кирасизу, чиқолмай қоласиз. Ўзига оҳанрабодай тортадиган яна бирор нимага кўзингиз тушади. Шундай қилиб вақт ўтганини ҳам, қанчадир пулингиз кетганини ҳам билмай қоласиз.

Насиба Қудратова (исм-фамилияси ўзгартирилган) ҳам планшетида интернет тармоғига кириб турарди. Кейинчалик жамоат тартибига таҳдид соладиган диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари йўғрилган материалларни кўришга муккасидан кетди.

У тармоқнинг  «odnoklassniki.ru» сайтида ўзининг шахсий профилини очди. Ушбу профилдан фойдаланиб «Мужоҳид», «Абу Муваххид», «Қасос қалбда ёнади»  номли шахслар билан турли ёзишмалар олиб борди. Тармоқнинг турли сайтлари орқали мунтазам равишда Сурия ва Ироқ давлатларидаги қўпорувчилик, террорчилик жараёнлари қайд этилган видеороликларни томоша қилиб келгани етмаганидек, уларни ўзида сақлаб, виртуал дўстларига «класс» босиш йўли билан тарқатиб келди.

Суд мажлисида у қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонда эканлигини, қилмишининг оқибатларини англаб етганлигини баён қилиб, қонуний енгиллик берилишини сўради.

Суд ҳукми билан Насибага 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Абдулла СУЛТОНОВ,

Самарқанд шаҳар прокурорининг ёрдамчиси

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: