Home / Жиноят ва жазо / Дамасда ҳанузгача «шапка» борми?

Дамасда ҳанузгача «шапка» борми?

Бугунги кунда мамлакатимизда миллий автомашиналарнинг эркин савдоси учун барча имкониятлар яратилганлиги, бу йўналишда ноқонуний олди-сотди билан шуғулланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Аммо айрим шахслар томонидан белгиланган талабларга бўй­сунмасдан, ноқонуний фаолият билан шуғулланиш ҳолатлари ҳануз кузатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳу­зуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан автотранспорт воситаларини автосалонлардан ноқонуний равишда олиб чиқиб бериш, расмийлаштириш билан боғлиқ коррупция, фирибгарлик, мансаб ваколатини суи­истеъмол қилиш каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай фирибгарлик ҳолатига чек қўйилди. Хонқа тумани, Аҳиллик маҳалласида яшовчи фуқаро Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармасига мурожаат қилиб, «Хоразмавтосавдо» МЧЖда ишлайдиган Сарвар Пўлатов (исм-фа­милия­лар ўзгартирилган) «Дамас» русумли автомашина сотиб олиш шартномаси учун 1100 АҚШ доллари талаб қилганлигини билдирган.

Хонқалик фуқаронинг аризаси юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда фуқаро Сарвар Пўлатов автосалондаги танишлари ор­қали «Дамас» русумли автомашинанинг шартномасини тез орада олиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан фуқародан 1100 АҚШ долларини олган вақтда билан қўл­га олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Пўлатовга нисбатан Ўзбе­кис­тон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилди.

Дилрабо КУРЯЗОВА,

Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси катта инспектори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: