Home /   / Чиқиндидан топилган миллионлар

Чиқиндидан топилган миллионлар

Мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича изчил сиёсат юритилмоқда. Кўрилган чоралар туфайли айни вақтда республикамизнинг деярли барча ҳудудларидан чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқиб кетилаяпти. Бу эса экологик хавф­сизликни таъминлаб, аҳоли пунктларининг тозалигини сақлашга хизмат қилмоқда. Бироқ мазкур тизимда ҳам айрим шахслар қонунга хилоф иш қилаётган ҳолатлар учраб турибди.

Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда тўпланган чиқиндиларни олиб кетиш уй-жойдан фойдаланиш қисмларига (УЖФҚ) юклатилган бўлиб, бу ишни «Тоза ҳудуд» ва «Махсустранс» давлат унитар корхоналарининг ҳудудий филиаллари шартнома асосида амалга оширмоқда.

Тошкент ҳарбий прокуратураси  томонидан “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонун ва соҳага оид бошқа меъёрий ҳужжатлар ижроси юзасидан текшириш ўтказилди. Унда чиқиндиларни тўплаш, ташиш, бунинг учун бюджет маблағини сарфлаш борасида қатор қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, “Махсустранс” ДУК  филиалларининг махсус транспортлари томонидан УЖФҚга бириктирилган ҳарбий қисм ва муассасалардан ташилган чиқиндилар ҳажми тўловга тақдим қилинган бир марталик талонларда ошириб қайд қилинган. Яъни талонда кўрсатилган чиқинди аслида ўша автотранспортга юкланса сиғмас экан. Бундай қилмиш натижасида 2018 йил ва 2019 йилнинг 1-ярим йиллигида жами   245 миллион 583 минг сўм пул ортиқча ўтказилиб, бюджет маблағи асоссиз сарфлангани аниқланди.

Текшириш жараёнида “Махсус­транс” ДУКнинг “Миробод махсус­транс” филиалидан 23 миллион     387 минг, “Сергели махсустранс”дан 60 миллион 311 минг, “Мирзоулуғбек махсустранс”дан 38 миллион 556 минг, “Яшнобод махсустранс”дан   11 миллион 157 минг, жами 133 миллион 412 минг сўмлик бюджет маблағи Тошкент УЖФҚ ҳисоб-рақамига қайтарилиши таъминланди.

Шерзод Ҳайитов,

Тошкент ҳарбий прокурорининг

катта ёрдамчиси

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: