Home / test

test

Ўзбекистон 2020 йилда МДҲга раислик қилади

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги Саммити бўлиб ўтди.  Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида ўтган йиғилишда Ўзбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим Жўмарт Тоқаев, Қирғизистон Республикаси …

Батафсил »

Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президенти билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхободга келгач, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Суҳбатда давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига самарали раислик қилгани билан табриклаб, ташкилот саммити муваффақиятли ўтишини тилади. Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шериклик муносабатларини …

Батафсил »

Шаҳар ичидаги шаҳарча чирой очмоқда

Tashkent Сity халқаро бизнес марказининг илк объектлари — Конгресс холл ва “Ҳилтон” меҳмонхонаси қуриб битказилди. Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни ушбу иншоотларни келиб кўрди. Tashkent City бизнес-марказлар, меҳмонхоналар, офислар, кўп қаватли уйлар, ресторанлар ва бошқа объектларни ўз ичига олган замонавий шаҳарча бўлади. Бу ерда олий даражадаги тадбирлар, йирик халқаро …

Батафсил »

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент чинни заводи қайта тикланди

Президентимиз ўтган йили 29 июнь куни Олмазор тумани аҳолиси билан мулоқот чоғида Тошкент чинни заводини қайта тиклаш зарурлигини таъкидлаган эди. Орадан бир йил ўтиб ушбу ташаббус амалга ошди – туманда замонавий технологиялар билан жиҳозланган чинни заводи барпо этилди.  Бугун давлатимиз раҳбари мазкур корхонани бориб кўрди. Мустақиллик йилларида Тошкент чинни заводи …

Батафсил »

Иқтисодий ва ижтимоий инвестиция лойиҳаларининг ижроси кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни хорижий мамлакатлар билан эришилган келишувлар ижроси, янги инвестициявий ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Дастлаб Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликдаги инвестиция лойиҳаларининг ижроси кўриб чиқилди. Жорий йил март ойида давлатимиз раҳбарининг ушбу мамлакатга расмий ташрифи жуда самарали бўлган, эришилган келишувларни амалга …

Батафсил »

Йўл хўжалигини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни йўл хўжалигини ривожлантириш ва ушбу соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Мамлакатимизда жами юкларнинг 98 фоизи ва йўловчиларнинг 88 фоизи автомобиль йўллари орқали ташилади. Кейинги йилларда юртимиз экспортида тайёр маҳсулотлар улуши кўпайиб бормоқда. Келгусида уни янада ошириш режалаштирилган. Товарларни …

Батафсил »

Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги

Муҳтарам устоз ва мураббийлар! Аввало, сиз, азизларни, таълим-тарбия соҳасида меҳнат қилаётган барча педагог ходимларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман. Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз бизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва домлаларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламиз. …

Батафсил »

Ўзбекистон Президенти БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг махсус маърузачисини қабул қилди

Бугун, 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саянни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари билан конструктив муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини …

Батафсил »

Сув ресурсларини самарали бошқариш ва тежаш бўйича вазифалар белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни сув ресурсларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Маълумки, бутун дунёда сув тақчиллиги муаммоси йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Мамлакатимизда бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, сувдан оқилона фойдаланиш чоралари кўрилмоқда. Соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида Сув хўжалиги …

Батафсил »

Саноатда маҳаллийлаштириш ва кооперацияни кескин кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 сентябрь куни саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимизда фаол инвестиция сиёсати юритилаётгани, ташқи савдо ва валюта операциялари эркинлаштирилгани натижасида соғлом рақобат муҳити, ҳақиқий бозор иқтисодиёти шаклланмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон саноатини замон талаблари асосида ривожлантириш, …

Батафсил »
Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: