Home / Жиноят ва жазо

Жиноят ва жазо

Амалдорнинг амали эзгулик бўлсин, йўқса унинг заволи муқаррар

Обрў-эътибор мисқоллаб йиғилади. Унинг замирида қанчадан-қанча заҳматли меҳнату изланиш ётади. Аммо нафс ботқоғига ботган киши шунча машаққат эвазига қўлга киритган обрўсини бир лаҳзада совуриб юбориши ҳеч гап эмас. Нуфузли лавозимда хизмат қиладиган Бобоёр Холиқов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам бу ҳақиқатни яхши биларди. Аммо у бунинг менга дахли йўқ, деб ўйлади чамаси, …

Батафсил »

Чинозда «Янги пирамида»

2015-2016 йилларда юртимизда чинозлик «Аҳмадбой»нинг довруғи достон бўлган эди. Халқ орасида «Аҳмадбой»нинг пулни икки баравар қилиб қайтариб бериши ҳақидаги хабар яшин тезлигида тарқалгач, унинг молиявий пирамидаси ўз атрофига минглаб фуқароларни тўплаганидан барчамиз хабардормиз. Ўша пайтда жуда кўпчилик фуқароларимиз унинг «кўпайтириш амали»дан фойда олишга умид қилган эди. Аммо одамларнинг бу орзуси …

Батафсил »

Бебошлар базмининг қурбони

Қорақалпоғистон Республикаси жанубий туманларининг бирида юз берган ушбу жиноятнинг ўз вақтида олди олинганида эди, бугунги кунга келиб, гулдек бир қизнинг номуси оёқости бўлмаган, ёш, навқирон икки йигит эса темир панжара ортида ўтирмаган бўларди. 1993 йилда туғилган Бегзод Эргашев бундан уч йил олдин баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятга қўл урган, …

Батафсил »

Мактаб электриги ўқувчи ўлимига сабабчи бўлди

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани очиқ суд мажлисида тумандаги 2-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаби электриги Баҳодир Раметов (исм-фамилияси ўзгартирилган) иши кўрилди. У мактабда электр хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган шахс сифатида сузиш бассейнига ўрнатилган ҳаво нам­лигини қуритиб ва иситиб берувчи «CHKA WAI» электр қурилмасини норматив тарзда белгилаб қўйилган қоидаларга мос ва уларга риоя …

Батафсил »

Рашк ортидаги қасос

Бугунги кунни телефонсиз тасаввур қилиш қийин. Аппаратнинг вазифалари-ю афзалликларини, имкониятларини эса айтмай қўя қолай. Аммо, баъзида қулоққа чалинадиган нохуш воқеа-ҳодисалар ҳақида эшитарканмиз, буларга ана шу замонавий телефон аппаратлари сабаб бўлаётгани кўнгилни хира торттиради. Тарбиянинг ўчоғи оила деймиз. Бизга қуёш ҳам, ой ҳам керак бўлганидек, ҳар бир болага ота-она меҳри, баъзида …

Батафсил »

Банкдаги найрангбозлар

Анвар 2008 йилдан бери банкнинг туман филиалида ишлаб келади. 2014 йилдан у шу банк филиалида бошқарувчи вазифасига кўтарилди. Қисқа қилиб айтганда, энди филиалга умумий раҳбарлик қилиш Анварнинг зиммасида эди. У банк бош ҳисобчиси Ваҳоб билан тил бириктирди. Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини талон-торож қилишни …

Батафсил »

Очиқ кўзли сўқирлар

Тарбия кўрмаган ёхуд энди улғайиб қолди, дея ота-она ўз ҳолига ташлаб қўйган, юриш-туришини назоратсиз қолдирган, саёқ юрган йигит-қизлар ахлоқсизлик, жиноят кўчасига кириб қолишмоқда. Бувайда туманида туғилиб-ўсган, ўрта-махсус маълумотли Гулойимнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) расмий никоҳсиз туғилган ўғил чақалоғига муайян ҳақ эвазига энага қараб турарди. Ўн саккиз яшар тошбағир она асли бухоролик, турмушга …

Батафсил »

Қассобга мол қайғуси

Кекса ёшдаги отахону онахонлар дуога қўл очаркан, «касб-корингга барака берсин» дейишади. Дарҳақиқат, инсон касби ортидан эл ичида ҳурмат топади. Кимдир ота касбига меҳр қўйса, яна биров бошқа касбни танлайди. Санжар тоғни талқон қиладиган ёшда. Айни ўқиб-ўрганадиган пайти. Аммо у ўқишни давом эттирмади, қассобчилик билан шуғулланадиган бўлди. Бир-икки йил ўтиб, маҳаллада …

Батафсил »

Эр учун аталган «туҳфа»

Эри қамалиб кетгач, Фаёзахон (исм-фамилиялар ўзгартирилган) бироз тушкун кайфиятда қолди. Бир этак бола билан қандай кун кечиришини ўйлаб, тунлари азобланиб чиқарди. Эрининг қамалишига сабабчи бўлган заҳри қотилни эслаганида эса бунинг вақтида олдини ололмагани учун ўзини айбларди. Одатий кунларнинг бирида ҳовли тозалаб юраркан, ногаҳон ҳовуз ёнидаги ўтлар орасидан униб чиққан «бегона …

Батафсил »

«Нақд»и панжара ортига етаклади

Бугунги кунда ҳақиқий тадбиркорни иш бошлаганда кўриш керак. Бундай дейишимизнинг боиси, ушбу соҳани танлаганларнинг ҳаммаси ҳам ҳалол-пок бўлиб чиқавермас экан. Баъзилари дилига туккан қинғир режаларини амалга ошириш учун тадбиркор ниқобида фаолият олиб борар эканлар. Бу каби кимсалар нафс балосига йўлиқиб, амалдаги қонун ва ҳужжатларни буза бошлайдилар. Шамшод Камоловнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) …

Батафсил »
Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: