Home /   / Бош прокурор аҳоли муаммоларини ўрганди

Бош прокурор аҳоли муаммоларини ўрганди

Бугунги кунда давлат идоралари раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини сокин кабинетларда эмас, балки ижтимоий жараёнлар кечаётган жойларнинг ўзида ўрганмоқда.

Халқ билан мулоқотнинг давлат ва жамият ўртасидаги алоқаларни мус­таҳкамлайдиган мазкур услуби ўзига хос анъанага айланиб бораяпти.

2019 йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Сирдарё вилояти аҳолиси билан шахсий қабул ўтказди.

Қабулда 31 нафар фуқаро ўз муаммолари юзасидан Бош прокурорга мурожаат қилди. 13 кишининг муаммоси шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Мурожаат муаллифларининг 4 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 14 та мурожаат қўшимча текшириш учун назоратга олинди.

Жумладан, Янгиер шаҳрида яшовчи Саодат Аллабердиевага унинг уйи бош­қа шахснинг ноқонуний эгалигидан олиниб, унинг номига расмийлаштириб берилишида ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, Мирза­обод тумани Наврўз маҳалласи Баҳор кўчасида яшовчи Ўғилой Қосимованинг мурожаати бўйича электр устунлари ўрнатилиб,  кўчага тош тўкилиб таъмирлаб бериладиган бўлди.

Бош прокурор ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол билан танишиш мақсадида Гулистон шаҳридаги Буюк келажак сари маҳалласи аҳолиси билан учрашди ва шу маҳаллада яшовчи 1-гуруҳ ногирони Ҳикматой Маматованинг ҳолидан хабар олди.

Шундан кейин шаҳардаги “Севинч” мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан танишиб, барча шароитлар яратилгани ва болаларга инглиз, рус ва хитой тилларида таълим-тарбия берилаётганини ижобий баҳолади.

Бош прокурор Сирдарё туманидаги Зиёкор маҳалласи аҳолиси билан учрашиб, уларнинг муаммоларини эшитди. Шу ернинг ўзида маҳалла кўчаларидаги эски симёғочларни алмаштириш, йўлларни таъмирлаш, маҳаллада мактабгача таълим муассасаси қурилиши бўйича таклиф ва тавсияларини билдирди.

Шундан сўнг тумандаги ногирон аёлларга мўлжалланган “Саховат уйи”га бориб, аёлларнинг шароитлари билан танишди. Ногиронлар куни муносабати билан муассасада яшовчиларга совғалар тақдим қилди.

Сирдарё вилояти прокуратураси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: