Home /   / Бош прокурор 100 нафардан ортиқ фуқарони қабул қилди

Бош прокурор 100 нафардан ортиқ фуқарони қабул қилди

Жорий йил 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи биносида Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ишлар вазири, Адлия вазири, Солиқ қўмитаси раиси, Президент маслаҳатчиси ва унинг биринчи ўринбосари ҳамда Тошкент шаҳар  секторлари раҳбарлари томонидан оммавий (сайёр) қабуллар ташкил этилди.

Қабулларда Бош прокурор томонидан 125 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг муаммоси тингланди.

Бош прокуратура томонидан қабул қилинган мурожаатларнинг 74 тасини суд, 15 тасини прокуратура иш юритувига, 10 тасини ички ишлар фаолиятига, 10 тасини мажбурий ижро, 3 тасини банк,         2 тасини иш билан таъминлаш, 2 тасини қурилишга ва 9 тасини бошқа масалаларга оид мурожаатлар ташкил этди.

Прокуратура органлари томонидан жиноят ишлари бўйича 4 та суд қарорига нисбатан протест келтирилди, 2 нафар шахсга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чоралари ўзгартирилиб, уларнинг озодликка чиқарилиши, уй-жойи бузилган      1 нафар фуқарога компенсация тўлаб берилиши, 5 нафар шахс­нинг ишга жойлаштирилиши таъминланди.

Оммавий қабул жараёнида 21 нафар шахснинг мурожаати қаноатлантирилиб, қолган 104 таси шахсан Бош прокурор назоратига олинди.

Жумладан, фуқаро Соҳиба Бабаеванинг Тошкент туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши бўйича турмуш ўртоғи Давлатов Шерзодга қўлланилган «қа­моқ» эҳтиёт чорасини бекор қилиш юзасидан мурожаати қабул жараёнида суд идоралари билан ҳамкорликда кўриб чиқилди ҳамда Ш.Давлатовга нисбатан қўлланилган «қамоқ» эҳтиёт чораси бекор қилиниб, унинг озодликка чиқарилиши таъминланди.

Шунингдек, фуқаро Турсуной Сафарованинг жияни Ш.Абдуллаевни «Ўзбекистон темир йўллари» АК тизимига ишга киритиш ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг ўз вақтида ва тўлақонли ҳал этилишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадда 42 та жиноят, 20 та фуқаролик ишлари, 8 та маъмурий ва 4 та иқтисодий ишлар Бош прокуратурага чақиртирилиб, мурожаатлар билан бирга кўриб чиқилмоқда.

Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот бўлими

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: