Home /   / Болалар ҳаққига хиёнат

Болалар ҳаққига хиёнат

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Қибрай туманидаги 25-мактабгача таълим муассасасида текширув ўтказган.

Текширувда ушбу муассасада 180,4 млн. сўмлик озиқ-овқатлар ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган. Хусусан, муассаса омборидаги маҳсулотлар саноқдан ўтказилганда, 33 турдаги 21,6 млн. сўмлик камомад борлиги аниқланган.

Бундан ташқари, 2018-2019 йилларда 134,7 млн. сўмлик 4,1 тонна гўшт ҳамда 24 млн. сўмлик 7,9 минг литр сут маҳсулотлари ташкилот тарбияланувчиларига берилмасдан ўзлаштириб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 19 ноябрда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қибрай тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегиш­лилиги бўйича туман прокуратурасига юборилган.

Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов натижаси ҳақида қўшимча хабар берилади.

Маълумот ўрнида: Тошкент вилояти МТБ бошлиғининг 2019 йил 27 ноябрдаги буйруғига асосан Қибрай туманидаги 25-мактабгача таълим муассасаси мудири эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: