Home / СПОРТ / Боксчиларимиз дунёда биринчи

Боксчиларимиз дунёда биринчи

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 9-21 сентябрь кунлари бокс бўйича катталар ўртасида ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 олтин, 1 кумуш ва 1 бронза медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Бугунги кунда ўзбек бокс мактаби тарбияланувчилари спорт оламининг барча нуфузли мусобақалари — олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида юқори натижаларга эришмоқда. Бунга мисол қилиб Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатини кўрсатиш мумкин. 79 мамлакатдан келган 362 спортчи ўртасида ўзбек боксчилари бор маҳоратини намойиш этишди.

Жаҳон чемпионатида 91 килограммдан ортиқ вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов дастлабки жангда украиналик Цотне Рогани, чорак финалда америкалик Ричард Торресни илк раундда нокаутга учратди. Кескин ўтган ярим финал баҳсида боксчимиз россиялик Максим Бабанинни енгди. Финал жангида Б.Жалолов қозоғистонлик Қамшибек Қўнқабаевдан устун келди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Чемпионатда ўзининг ёрқин ғалабалари, рақибларга бўлган ўзбекона ҳурмати туфайли Баҳодир Жалолов ташкилотчилар томонидан мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилди.

Шунингдек, чемпионатда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) ҳам барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди. Финалга қадар муваффақиятга эришган Дилшодбек Рўз­метов (-81 кг) кумуш медалга сазовор бўлди, истеъдодли вакилимиз Бобоусмон Батуров (-69 кг) терма жамоамизга бронза медални келтирди.

Ўз мухбиримиз

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: