Home /   / Боғ ва узумзорлар оралаб…

Боғ ва узумзорлар оралаб…

Бутун сайёрага тарқалган коронавирус пандемияси ортидан дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги хавфи пайдо бўлди. Ана шундай шароитда қишлоқ хўжалигидаги ресурслардан тўлиқ фойдаланиш, экинларни икки баробар кўпайтириш борасида замонавий ёндашувларни жорий этиш талаб қилинмоқда.

Прокуратура органлари томонидан ердан тўғри фойдаланиш ҳамда асосий майдон, боғ ва ток орасига экинлар тўлиқ экилиши орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида назорат тадбирлари ўтказиб борилмоқда. Хусусан, Қибрай туманидаги 24486 гектар қишлоқ хўжалик ерларининг 10961 гектари сувли ерлар, 3293 гектари боғ, 549 гектари узумзор ҳамда 64 гектари  кўчатзорлардир, тупроқ сифатининг бонитети ўртача 66,2 баллга тенг.

Ўрганишларда айрим хўжаликлар режадаги экинни умуман экмагани ёки ўрнига бошқа экинларни экаётгани аниқланди. Хусусан, тумандаги 41 та фермер хўжалиги ва бошқа корхоналар жами 148,7 гектар ерга режадаги экинни экмасдан, ердан самарасиз фойдаланиб келаётгани маълум бўлди.

Шунингдек, 24 та хўжалик боғ ва ток орасига сабзовот экиш имкони бўлса-да, 134 гектар майдонга экин экмаган. 10 та хўжалик 128,3 гектар боғ ва токзорини қаровсиз қолдирган.

Бундан ташқари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ва масъул идоралар томонидан тумандаги сабзавотчилик хўжаликларининг фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида республика ишчи гуруҳи томонидан 2269 гектар ерга сабзавот, 180 гектар ерга картошка ва 45 гектар ерга полиз экинлари экилиши таъминланди.

Назорат тадбирлари натижасига кўра 25 нафар мансабдор қонун бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди.

Нуриддин Урунбаев,

Бош прокуратура бошқарма

катта прокурори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: