Home /   / Биринчи қўл тамойили асосида

Биринчи қўл тамойили асосида

Аҳолини арзон озиқ-овқат билан таъминлаш, бозорларда нарх-наво сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Вилоят аҳолисининг 55 962 гектар томорқасида сабзавот, полиз экинлари ва картошка етиштирилади. Биргина Косон туманидаги Эсабой қишлоғи аҳолиси 192 гектар ерда томорқачилик билан шуғулланиб, вилоятимиз деҳқон бозорларини бир кунда 100 тоннадан ортиқ сабзавот билан таъминлаяпти.

Шунингдек, Яккабоғ туманидаги «Кумуш куз файзи» ва «Оқтош келажаги» МЧЖда бугунги кунда 350 мингдан ортиқ парранда боқилиб, бир кунда 175000 дона тухум ва 1,7 тонна гўшт етиштириб берилмоқда.

Маҳсулотларни биринчи қўл тамойили асосида улгуржи нархларда вилоят аҳолисига ҳамда қўшни вилоятларга етказиб бериш мақсадида департамент органлари томонидан онлайн ахборот алмашиш тизими ташкил этилиб, маҳсулотлар тўғридан-тўғри деҳқон бозорларига етказилмоқда. Жумладан, бошқармамизнинг кўмаги билан айни кунга қадар Тошкент шаҳрига, Бухоро ва Самарқанд вилоятларига 20 тонна гўшт, 47 тонна сабзи, 30 тонна помидор ва бодринг, 301 минг дона тухум жўнатилди.

Бу жараёнда вилоятнинг чиқиш постларида яшил йўлакларнинг ташкил этилгани маҳсулот етиштирувчи тадбиркор ва томорқачилар учун қулайлик туғдирмоқда.

Тўлқин ҚУРБОНОВ,

департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси катта инспектори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: