Home / СПОРТ / “Барселона” “Аякс” сардорига қизиқмоқда

“Барселона” “Аякс” сардорига қизиқмоқда

Голландиянинг “Аякс” клуби сардори    Матейс де Лигт ёзда “Барселона” жамоасига ўтиши мумкин.

Амстердамликларнинг бошқа футболчиси — Френки Де Йонг трансфери борасида келишиб олган “Барселона” клуби эндиликда де Лигтга ҳам “кўз олайтирмоқда”.

“Барса” футболчи борасида Голландия клубига расмий таклиф юборди. Каталония клуби ҳимоячи учун 60 миллион евро таклиф қилди.

Суперлигамиздаги хорижлик футболчилар

Футбол бўйича мамлакатимиз Суперлигасининг 2019 йилги мавсуми учун жамоалар жами 34 нафар хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказди.

“Бунёдкор”, “Динамо” ҳамда “Насаф” каби клублар жорий мавсумда легионерлар хизматидан фойдаланмасликни маъқул кўришди. Легионерлар учун ажратилган 4+1 лимитдан тўлиқ фойдаланган ягона клуб эса Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бўлди.

Яна бир диққатга сазовор жиҳат шундаки, мамлакат чемпионатида тўп сураётган хорижлик футболчиларнинг 15 нафари Сербия фуқароларидир.

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: