Тезкор хабарлар
Home / СПОРТ / Барчаси финалдан сўнг

Барчаси финалдан сўнг

Англиянинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар «Реал» Мадридга ўтишга яқин турибди. L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра, мадридликлар бельгиялик футболчининг трансфери борасида «кўклар» билан келишувга эришишган. Шунингдек, бир неча ҳафта илгари футболчининг ўзи билан шахсий шартнома борасида келишиб олинган.

Азарнинг «Қироллик клуби» аъзосига айлангани ҳақидаги расмий хабар Европа лигаси финалидан кейин эълон қилинади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 29 май куни бўлиб ўтадиган Европа лигаси финалида «Челси» ва «Арсенал» жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

«Реал» 28 ёшли футболчи учун тахминан 100 миллион евро тўлайди. Азар ушбу мавсумда лондонликлар сафида жами 51 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 16 та голга узатма берди.

 

Интернет хабарлари асосида тайёрланди

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: