Home /   / Бандлик марказидаги талон-торожлик

Бандлик марказидаги талон-торожлик

Ишсизлик муаммосини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Аҳоли бандлигини таъминлашга оид қонунчилик такомиллаштирилаяпти. Тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароит яратилмоқда.

Ишсизлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилаяпти. Аммо, бу каби хайрли ишларга соя солаётганлар ҳам учрамоқда. Хусусан, Бағдод тумани бандликка кўмаклашиш марказининг ушбу йўналишдаги фаолиятида жиддий қонунбузилишлар аниқланди.

Хусусий корхоналар, тадбиркорлар билан шартномаларга асосан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган фуқароларга иш ҳақининг 50 фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан тўланиши белгиланган. Бандликка кўмаклашиш марказининг директори Илаш Ўроқов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Вазирлар Маҳкамаси  тасдиқлаган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тартиби  тўғрисида»ги низомнинг ушбу талабига риоя қилмаган. Ҳар ҳафтада камида бир марта меҳнат инспекторлари томонидан жамоат ишлари мониторинги расмийлаштирилишини назорат қилиб бормаган. Бундан ташқари, жамғармадан иш ҳақи учун ажратилган маблағ талон-торож қилинишига йўл қўйган. Марказда ўтказилган ҳужжатли тафтиш арафасида бош ҳисобчига иш берувчилар билан тузилган шартномалар бўйича жамоат ишларига жалб этилганларга иш ҳақи тўлови ҳужжатларини «тўғрилаб» қўйишни тайинлаган. Бош ҳисобчи Н.Ҳамидуллаев тузган, тумандаги 24 та хусусий корхона, масъулияти чекланган жамият, фермер хўжалиги, тадбиркорлар билан шартномаларга мувофиқ гўё 101 киши жамоат ишларида ишлагани, уларга иш ҳақи тўлаш учун пул ўтказиб берилгани ҳақида сохта мониторинг далолатномаларига имзо чеккан. Бундан ташқари, тафтишда марказ ходимларини рағбатлантириш учун ортиқча маблағ сарфлангани аниқланди.

Ойни этак билан ёпиб бўлмаганидек бош ҳисобчи ва директорнинг кирдикорлари ҳам фош этилди. Тергов давомида улар давлатга етказган 104 млн. 332 минг сўм зарарни тўлашди. Суд директорга жарима, бош ҳисобчига ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Адҳамжон Тожиматов,

департаментнинг Бағдод тумани бўлими бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: