Home / Жиноят ва жазо / Baҳшийлик

Baҳшийлик

Жаҳл келса, ақл қочади. «Ғазабланма!». Ушбу ақидага амал қилган киши ўзини бало-қазолардан асрайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам ичидан хуруж қилиб келган ғазабини жиловлай олади. Ҳар қандай зиддиятни босиқлик, ақл-идрок билан енгишга уринади. Тарбия кўрмаган, китоб ўқимаган кимса эса оқибатини ўйламасдан жаҳл устида қўлига эрк беради.

Наманганлик Санжар Тожиев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) йигирма уч ёшида муштлашди. Енгил жароҳат олган рақиби уни кечирди. Жиноят иши ярашилгани туфайли тугатилди. Бироқ Санжар бундан хулоса чиқармади. Орадан бир йил ўтиб-ўтмай ўта оғир жиноятга қўл урди. Бировнинг умрига зомин бўлган қотил 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. У амнис­тия актлари қўлланиб, жазо муддати қисқарган, қаттиқ тартибли колониядан Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги манзил-колониясига ўтказилиб, назорат остида қурилишда ишлаётган кезлари Жиззахга Чортоқдан келган, ўзидан ўн ёш кичкина аёл билан танишиб, ёқтириб қолди.

Аёл билан телефонда бир неча бор гап­лашди. Худди машҳур кинофильм­даги («Калина красная») меҳрибон ва раҳмдил аёл каби Наргиза маҳбусга кўнгил қўйгандай, озодликка чиққанида бағрига оладигандай туюлди. Унинг розилигини олгач, чиқмаган жондан умид деганларидай, Санжар онасига қўнғироқ қилиб, совчиликка боришини тайинлади. Онаси ўғли яқин орада озодликка чиқишини айтиб аёлнинг ота-онасини кўндирди. Санжар билан Наргиза Зафар­обод тумани ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтишди.

Жазони ижро этиш муассасаси билан «Агростандарт люкс» корхонаси ўртасида тузилган шартнома асосида 40 нафар маҳбус қатори Санжар ҳам Жиззах шаҳрида кўпқаватли уй қурилишида ишлаётганди. Маҳбусларни ЖИЭК кичик инспектори масъул ходимдан қабул қилиб олиб, иш устида назорат қилиб туради. Расман никоҳдан ўтганларидан кейин Санжар Наргиза билан ҳар куни телефонда гаплашишни канда қилмайди. У Намангандан Жиззахга Санжарнинг ёнига келиб-кетиб туради. Оила қурганларига ярим йил бўлганди. Санжар унга қўнғироқ қилди:

– Яхшимисиз, шаҳардаги ўша қурилишда ишлаяпмиз. Жиззахга келинг.

– Борардиму пулдан қийналиб турибман.

– Иш ҳақимни оламан. Йўлкирага, бош­қа харажатларга пул бераман.

– Хўп, эртага бораман.

Наргиза Жиззахга келганидан кейин тартиб-қоидага биноан Санжарнинг жазони ижро этиш муассасаси бошлиғига ёзган аризасига асосан икки суткага учрашувга рухсат берилади. Ҳар сафаргидек қурилиш яқинидаги кўчада, ижарага олиб турилган уйда дийдор кўришишади.

– Наргиза менга нотаниш тўрт-беш яшар бола билан келди, – дейди суд мажлисида Санжар Тожиев. – Эртаси куни соат еттида уйғонгач, қурилиш объектига бориб йўқламадан ўтдим. Ижара уйга қайтиб келиб турмуш ўртоғим ва бола билан бирга нонушта қилдим.

Қотилнинг сўзларига кўра, у соат ўнларда иш жойидан 543 минг сўм ойлик иш ҳақини олиб яна ижара уйга келади. Наргиза бошқа янги кийимини кийиб олибди. Сочларини тараб, пардоз-андоз қилибди. Бола эса Наргизанинг телефонини ўйнаб ўтирибди. Тараниб олгач, у  кетаман дейди. Санжар «Икки суткага рухсат берилган-ку, пул зарур бўлса бераман, нимага кетмоқчисан?» дея қайта-қайта сўрайди. Наргиза гўё «менинг эрим бор, чақираяпти» дея жаҳлини чиқаради. «Эринг бўла туриб менга тегдингми, бузуқлик қилиб юрибсанми?» деса, «Хоҳлаган ишимни қиламан, сен берган икки юз, уч юз минг сўм нима бўлади? Ўзим сендан кўпроқ пул топаман» деб боланинг қўлидан олган телефондаги бегона эркаклар билан тушган суратларини кўрсатади. Санжар юзига бир мушт уриб қўлидан тортиб олган телефонни полга ташлаб синдиради. Кўчага қочмоқчи бўлган Наргизанинг йўлини тўсиб тағин юзига бир неча марта мушт уради. Яна ташқарига қочмоқчи бўлганида орқасидан келиб сочини чангаллаб бўйнига пичоқ тортиб юборади. Норасида боланинг кўз ўнгида юзтубан йиқилиб, типирчилаб, хириллаб ётган аёлнинг дуч келган жойи­га пичоқ санчиб олаверади.

Жанжални эшитганлар эшик олдига тўпланишади. Уй эгаси назоратчини чақиргани қурилишга одам юборади. ЖИЭК кичик инспектори ичкарига кирса, аёл қонга беланиб юзтубан ётибди. У «Бўлди, бас қил, пичоқни ташла» дейди. Санжар полга ташлаган пичоқни назоратчи билан келган маҳбус докада ушлаб ташқарига олиб чиқиб кетади. Етиб келган ИИБ ходимлари  қотилнинг қўлига кишан солишади. Экспертиза хулосасида қайд этилганидек, Санжар рафиқасини ваҳшиёна тарзда ўлдирган.

Суд ўта хавфли рецидивистга айланган қотилга ўталмай қолган жазо муддатини қўшган ҳолда 23 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини та­йинлади.

Расул Матхаликов,

Бош прокуратура бошқарма

АМИБ терговчиси

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: