Тезкор хабарлар
Home /   / Аёлидан айрилган эр терговда…

Аёлидан айрилган эр терговда…

Маълумки, спиртли ичимлик  худди гиёҳванд модда каби кишини эс-ҳушидан айиради. Ичкиликка муккасидан кетган кимсаларнинг айримлари мастлигида гап уқмас, тажовузкор бўлиб қолади. Иши ортга кетади, рўзғоридан барака кўтарилади. Оилавий можаролар, қўйди-чиқдиларнинг аксари ичкилик оқибатида келиб чиқмоқда.  

Ўзбекистон туманининг Ўқчи — Дашт қишлоғида яшовчи Ш.Ғ. 36 ёшга кирган, олий маълумотли, уч нафар вояга етмаган фарзанди бор. Касб-ҳунар коллежи талабаларига 12 йил тарих фанидан сабоқ берган. 2017 йилдан буён ёлланма ишчи бўлиб рўзғор тебратиб келган. Турмуш ўртоғи Г.Ғ. ҳам олий маълумотли, уй бекаси эди.

Жорий йилнинг, 9 март куни Ш.Ғ. қўшни қишлоқда яшовчи қариндошининг никоҳ тўйида спиртли ичимлик ичиб, соат кундузги уч яримларда уйига қайтиб келган. Маст-аласт йигит рафиқаси Г.Ғ. билан гап талашиб қолган. Жанжал авжига чиқиб, аёлининг боши, юз-кўзларига  аямай уриб, тепаверган.

Ш.Ғ.нинг жияни И.М. тез-тиббий ёрдамга қўнғироқ қилган. Хонадонга етиб келган тез тиббий ёрдам шифокорлари биринчи ёрдам кўрсатиб, соат 16-50да аёлни туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез-тиббий ёрдам марказига етказишган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан аёл шифохонада вафот этган. Туман прокуратураси, ИИБ тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Суд-тиббий экспертизасининг даст­лабки хулосасига кўра, аёлнинг бош мия парда остига қон қуйилиши, бош мия лат ейиши оқибатида жони узилган. Рафиқасининг умрига зомин бўлган Ш.Ғ.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Исроил Иброҳимов,

«Huquq»

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: