Тезкор хабарлар
Home / СПОРТ / Атлетчи қизларимиздан муваффақиятли одимлар

Атлетчи қизларимиздан муваффақиятли одимлар

Лас-Вегасда давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Нигора Абдуллаева 49 кг. вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлди.

У даст кўтариш машқида 75 кг., силтаб кўтариш машқида эса 90 кг., икки кураш бўйича 165 килограмм натижа қайд этди. Учала йўналишда ҳам ҳеч ким Нигорага тенг кела олмади.

Ҳали ўзбек оғир атлетикаси тарихида бунақаси бўлмаган. Ўтган йили пойтахтимиз мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги мусобақа ҳам Нигора шундай қувонч­ли онларни тақдим қилганди.

Ҳамюртимизнинг икки курашдаги энг яқин таъқибчиси руминиялик Валентина Камбеи Нигорадан нақд 6 кило паст натижа қайд этди. Кучли учликка умумий ҳисобда 154 кг. натижа қайд этган мезбон спортчи Кайя Брайнт якун ясаб берди.

Жаҳон чемпионати давомида 64 кг. вазн тоифасида супага чиққан Кумушхон Файзуллаева эса олтин медални қўлга киритибгина қолмасдан, ўс­мирлар ўртасида жаҳон рекордларини ҳам ўрнатди.

Вакиламиз даст кўтариш машқида 93 кг., силтаб кўтариш машқида эса 122 кг. натижа қайд этди. Икки курашда 215 килограмм жамғара олган спортчимиз ушбу вазн тоифасининг силтаб кўтариш ва икки кураш йўналишлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон рекордларини ўрнатишга муваффақ бўлди.

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: