Home /   / Ҳарбий қисмда бир кун

Ҳарбий қисмда бир кун

Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Фарғона шаҳар ҳокимлиги ва Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмда ёшларни ватанпарварлик, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари иштирокида «Ҳарбий қисмда бир кун» акцияси ўтказилди.

Мазкур тадбирга 250 дан ортиқ ўқувчи жалб қилинди. Улар ҳарбий қисмдаги машғулотларда қатнашди. Машғулот раҳбарлари ёшларни ҳарбийча ҳаётга ўргатиб, уларга хавфсизлик қоидалари ва ҳарбий низомга риоя қилиш юзасидан йўл-йўриқлар беришди.

Дастлаб ўқувчилар ҳарбий қисм тарихи билан таништирилиб, жанговар ҳаракатларда қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбийлар ёд этилди ҳамда ҳарбий қисмдаги хотира майдонига гулчамбарлар қўйилди.

Ёшлар учун китоб кўргазмалари ташкил этилди ва саф майдонида саф қўшиқлари билан юриб ўтиш, қурол-аслаҳа намойиши, жанговар тайёргарлик фанлари бўйича машғулотлар ўтказилди.

Маданият марказида акциянинг якунига бағиш­ланган тадбир ташкил қилиниб, ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Барча машғулотларда ўқувчиларнинг фаоллиги баҳолаб борилди. Юқори натижага эришган ёшлар қўмондонликнинг совғалари билан тақдирланди.

Илхом Саломов,

Фарғона ҳарбий прокурорининг ўринбосари

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: