Тезкор хабарлар
Home / СПОРТ / Англия чемпиони ЕЧЛдан четлатилиши мумкин

Англия чемпиони ЕЧЛдан четлатилиши мумкин

УЕФА тергов гуруҳи «Манчестер Сити» клубининг молиявий фаолияти борасида суриштирув ишларини олиб бормоқда. Мазкур иш доирасида қоидабузарликлар аниқланган.

NY Times нашрининг ёзишича, клуб молиявий ҳисоботлар ичида ноқонуний ҳужжатларни тақдим қилган. Шу боис, «шаҳарликлар» камида бир йилга Чемпионлар лигасидан четлатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Сити» 2014 йилда шундай қоидабузарлик туфайли жазога тортилган эди: клуб жаримага тортилиб, трансфер тақиқига учраганди. «Манчестер Сити» ўзига нисбатан айтилаётган айбловларни инкор қилиб келмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, дам олиш кунлари якунига етган Англия чемпионатида «Манчестер Сити» клуби  навбатдаги чемпионликни қўлга киритди.

Интернет хабарлари асосида тайёрланди

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: