Home /   / Ҳамкорлик истиқболларига бағишланди

Ҳамкорлик истиқболларига бағишланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси халқаро муносабатларни ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиб бормоқда.

Жорий йилнинг 31 июль — 3 август кунлари Россия Федерациясининг Федерал суд приставлари хизмати ва Суд ижрочилари халқаро иттифоқи томонидан Москва шаҳрида ташкиллаштирилган «Мажбурий ижро: ҳо­зирги ҳолати ва ривожланиш йўналишлари» мавзусидаги халқаро конференцияда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Х.Кабирджанов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.

Европа, Осиё, Африка, Шимолий ва Жанубий Америка мамлакатларининг 55 дан ортиқ давлат ижро органлари раҳбарияти иштирок этган мазкур конференцияда мажбурий ижро тизимининг долзарб масалалари ва ривожланишнинг устувор йўналишлари, шу билан бир қаторда, давлатлар томонидан суд қарорларини ўзаро тан олиш масалалари, фаолиятда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда мазкур соҳанинг келажак истиқболи муҳокама этилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси ва Россия Федерациясининг Федерал суд приставлари хизмати (ФСПХ) директори Д.Аристов билан икки томонлама учрашув ўтказилди.

Учрашувда томонлар идоралараро муносабатларнинг янада ривожланаётганини қайд этган ҳолда, ўзаро қизиқиш уйғотадиган кенг доирадаги масалаларни ҳам муҳокама қилдилар. Шу билан бирга, Бюро ва ФСПХ ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурининг амалга оширилиши ҳамда идоралар­аро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Насим БУРХАНОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ бўлим бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: