Home /   / Амалиёт учун хизмат қилади

Амалиёт учун хизмат қилади

Жорий йилнинг 17-19 июль кунлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, Академия ва бошқа идора вакилларидан ташкил топган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Австрия Республикаси пойтахти Вена шаҳрида ташкил этилган терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш (ТМҚК) соҳасида миллий инс­трукторларни тайёрлаш бўйича ўқув курсида иштирок этди.

Мазкур тренинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси учун ТМҚК соҳасида миллий инструкторларни тайёрлаш лойиҳаси доирасида, 2019-2020 йилларда ўтказилиши режалаштирилган ўқув курсларнинг дастлабкиси ҳисобланади.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан ЕХҲТ вакили И.Дончу ва БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси экспертлари О.Гадни ва А.Водяной мазкур лойиҳанинг мақсади ва ўқув дастурининг хусусиятлари билан таништирдилар.

Хусусан, лойиҳага кўра, дастлаб Ўзбекистон Республикаси учун миллий инструкторларни тайёрлашга қаратилган учта тренинг ўтказилиб, шундан сўнг халқаро экспертлар томонидан миллий тренерлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси молиявий разведка бўлинмаси, прокуратура, хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ходимлари учун олтита асосий курслардан ташкил топган интенсив ўқув дастури татбиқ этилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, лойиҳа якунида Ўзбекистон Республикаси учун ТМҚК масалаларига бағишланган ўзига хос миллий ўқув дастури шакллантирилади. Шунингдек, мазкур лойиҳанинг яна бир асосий афзалликларидан бири бу ТМҚК масалалари билан боғлиқ миллий инструкторлар гуруҳини шакллантириш ва келгусида улар томонидан мустақил равишда тренинглар ўтказиш мақсадида керакли назарий билим ва амалий кўникмаларни ўзлаштиришдир.

Тренинг давомида терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш асослари ҳамда соҳадаги таҳлил усуллари ва кўникмаларига бағишланган иккита ўқув курслари ўтказилди.

Мазкур ўқув дастури амалий маш­ғулотларга бой бўлганлиги сабабли иштирокчилар томонидан олинган назарий билимларни бевосита амалиётда татбиқ этишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси вакилларининг мазкур курсдаги иштироки жуда фойдали бўлиб, иштирокчилар ТМҚК соҳасида тренинглар ўтказиш бўйича ўзларининг назарий билимларини бойитдилар.

Хуршид АХМАДАЛИЕВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг бўлим бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: