Home / МИБ фаолиятидан / Алимент ҳисобига уй

Алимент ҳисобига уй

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори билан тасдиқланган «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра, суд ажримига асосан олдиндан тўланиши шарт бўлган алиментларнинг тўлиқ миқдорини тўлаш, шунингдек, алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига ундирувчига топширилиши шарт бўлган мол-мулкни топшириш ўн иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Баъзи қарздор оталар ўз фарзандлари учун кўчмас мулк­ларни олдиндан тўлов сифатида ҳам беришмоқда. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг буйруғига асосан Бувайда туманида яшовчи қарздор А.Ёқубовдан ундирувчи Д.Пирматовага икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, Бюронинг Бувайда туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритуви қўзғатилган.

Қарздорнинг Тошкент шаҳрига ишлаш учун кетгани, номаълум манзилда ишлаётгани ҳақида маълумотлар тўпланган. Шунга кўра, давлат ижрочиси томонидан қарздор А.Ёқубовга нисбатан қидирув эълон қилинган ва жорий йилнинг май ойида унинг манзили аниқланиб, ушланган.

Ўтказилган профилактик суҳбатлар жараёнида қарздор А.Ёқубов икки нафар вояга етмаган фарзандининг 18 ёшга тўлгунга қадар ҳисобланган  126 миллион сўм алимент пули ҳисобига ўзига тегишли бўлган Бувайда тумани «Пишагар» МФЙ Қум қишлоғидаги уйини натура шаклида беришини маълум қилган. Бувайда тумани 1-давлат нотариал идорасида «Алиментни натура шаклида тўлаш тўғрисидаги келишув» битими имзоланиб, унга кўра қарздор А.Ёқубов ер майдони 846 метр квадрат бўлган ҳовлисини вояга етмаган фарзанд­лари номига расмийлаштириб берган.

Сарварбек Юнусов,

Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ бошқарма бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: