Home /   / Ғафур Ғулом асарларини ўрганамиз

Ғафур Ғулом асарларини ўрганамиз

Китоб инсоният тарихида яратилган буюк кашфиётлардан бири бўлиб, ҳар қандай даврда китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш долзарб аҳамият касб этган.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги «Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши ва 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори бу соҳани ислоҳ қилишга замин яратди.

Китобхонлик маданиятини ошириш билан бирга пойтахтимизда Адиблар хиёбонининг лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғида кенг кўламли ишлар қилинди. Унда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси биноси, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Зулфия, Ҳамид Олимжон, Ойбек, Саид Аҳмад, Саида Зуннунова ва бошқа атоқли адиб ва шоирларнинг ҳайкаллари ташриф буюрувчиларга ҳақиқий адабиёт руҳини намоён этиб турибди.

2020 йил 20 май куни давлатимиз раҳбари Адиблар хиёбонига ташрифи чоғида бу боғни адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш, ҳар бир адиб ҳайкалини муайян олий ўқув юртига бириктириб, бу ерда очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказишни тавсия қилди. Тошкент давлат юридик университетига Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодини атрофлича ўрганиш ва ёшлар орасида тарғиб қилиш вазифаси топширилди. Шу боис 26 май куни университет ректори Раҳим Ҳакимовнинг «Ўзбек адабиётининг забардаст вакилларидан бири Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш тўғрисида»ги буйруғи чиқарилди. Ушбу буйруққа асосан ўқитувчи ва талабалар иштирокида Адиблар хиёбонида Ғафур Ғуломнинг машҳур асарларидаги образлар ҳуқуқий таҳлил қилинган ҳолда қизиқарли тадбирлар ва онлайн конференциялар ўтказиб борилмоқда.

Китобхон Ғафур Ғулом ижодини атрофлича ўрганар экан, асарларидан тарбиявий ва маънавий озуқа олиб боради.

Ноила Мустафоева,

ТДЮУ тил ўргатиш кафедраси катта ўқитувчиси

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: